Жаҳон бўйлаб озиқ-овқат нархи 18 фоиз ошган - ЖСТ

None
ASTANA. Kazinform - 2022 йил озиқ-овқат маҳсулотларининг дунё бўйича нархи 2021 йилга нисбатан 18 фоиз ошган. Бу маълумот Жаҳон савдо ташкилоти ўтган йил якуни бўйича берган ҳисоботда келтирилади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

«Озиқ-овқат нархи 2022 йил давомида кескин ўзгариб турди – январдан майгача 19 фоиз кўтарилди, кейин декабргача 15 фоиз тушди. Умуман эса 2021 йилга нисбатан 18 фоиз, жумладан, дон нархи 21 фоиз ошди», - дейилади ҳужжатда.

Ўғит таннархи йил давомида янада кўтарилиб, 63 фоиз ошган.

Сўнгги хабарлар