Ўзга этнос вакилларининг Қозоғистон тараққиётига қўшган ҳиссаси давлат тилида тарғиб қилиниши керак – ҚР Президенти

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бошқа этнос вакилларининг мамлакат ривожига қўшаётган ҳиссасини давлат тилида тарғиб этувчи оммавий ахборот воситаларини максимал даражада қўллаб-қувватлашни топширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Маданиятимиз ранг-баранглигини акс эттирувчи махсус маълумотларни ишлаб чиқиш зарур. Хусусан, қозоқ тилли аудитория билан ишлаш керак. Қозоқ тилли аудитория доираси кенгаймоқда. Бу ижобий тенденция. Бошқа этнос вакилларининг Қозоғистон тараққиётига қўшган ҳиссасини давлат тилида тарғиб қилиш муҳим аҳамиятга эга. Биз бу йўналишда фаолият юритаётган оммавий ахборот воситаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз керак», — деди Президент Қозоғистон халқи Ассамблеясининг ХХХI сессиясида.

Давлат раҳбари жамият тараққиётидаги ижобий жараёнларнинг бошида Ассамблея туришини ҳам таъкидлади.

«Ассамблея давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида муваффақиятли ҳамкорликни юритишнинг яхши жараёнини йўлга қўйди. Этномаданий бирлашмалар бунга яққол мисолдир», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар