Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларида вакцинация 1 апрелдан бошланади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда катта шаҳарларда вакцина билан эмлаш 1 апрелдан, вилоят марказлари ва қишлоқларда - майда бошланади, қолганлари июнь ойида эмланади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда брифинг чоғида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Айни пайтда эмлашни дастлаб вилоят марказлари ва йирик шаҳарлар базасида бошлашга қарор қилинди. Май ойида эмлаш ишлари вилоят марказлари ва кичик шаҳарларда амалга оширилади, июнь ойида эса аҳолининг бошқа қатламлари эмланади. Мамлакатда коронавирусга қарши вакцина билан эмлаш 1 апрелдан бошланади. Биринчи навбатда 65 ёшдан ошган шахслар ва хавф гуруҳига кирувчи тиббиёт ходимлари эмланади», - деди Н. Отабеков.

Унинг айтишича, эмлаш ихтиёрий равишда ва бир вақтнинг ўзида иккита препарат билан амалга оширилади: CoviShield (Ҳиндистон AstraZeneca) ва ZF-UZ-VAC2001 (Хитой-ўзбек вакцинаси). Бундай ҳолда, вакцина билан эмланганлар эмлаш жараёнини биринчи марта эмланган вакцина билан якунлаши керак.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар