Ўзбекистоннинг Сардоба сув омборидаги авария тафсилотлари

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонда «Сардоба» сув омборидаги авария туфайли ўнлаб аҳоли пунктлари эвакуация қилинди, деб хабар беради Kazinform.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича,2020 йил 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган «Сардоба» сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келганлиги хабар қилинди. Натижада, Сардоба тумани Қўрғонтепа аҳоли яшаш пунктига сув кирган.

Сув омборининг атрофида жойлашган «Қўрғонтепа», «Дўстлик», «Юртдош» аҳоли пунктларида истиқомат қилувчи жами 11598 нафар аҳоли эвакуация қилинган.

Кейинчалик Мирзаобод туманидаги «Навбаҳор», «Ҳақиқат» ва «Баҳористон» аҳоли пунктларига қисман сув кирганлиги маълум бўлди. Оқолтин туманидаги «Аҳиллик», «Шодлик», «Саховат», «Навоий», «Дўстлик», «Кўркамдиёр», «Тошкент», «Янгиҳаёт», «Обод» ва «Мустаҳкам» маҳаллалари аҳолиси Жиззах вилояти Гагарин шаҳарчасига вақтинчалик кўчирилган.

Сардоба шаҳарчаси аҳолиси Жиззах вилояти Гагарин аҳоли яшаш пунктига эвакуация қилинган.

Мирзаобод туманидаги «Беруний», «Пахтаобод», «Балиқчи», «Ҳақиқат», «Баҳористон», «Янгиовул» ва «Дўнгариқ» аҳоли пунктлари аҳолиси сув тошиш хавфи бўлгани учун Янгиер шаҳрига эвакуация қилинган.

Тошқин оқибатларини бартараф этиш учун сув оқимлари Оқолтин тумани ҳудудидан ўтувчи Абай каналига туширилиб, Жиззах вилоятидаги Арнасой кўлига йўналтирилган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Сардоба сув омбори тўғонининг ўпирилишига ёмғир ва кучли шамол сабаб бўлган. Оқибатда сув оқими аҳоли пунктлари, коммуникация тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги майдонларига катта зарар етган.

Воқеа жойига етиб борган мамлакат президенти маҳаллий аҳоли билан учрашиб, офатдан жабрланган ҳар бир инсон алоҳида эътиборга олиниши, ҳамма уй-жой ва озиқ-овқат билан таъминланишини таъкидлаган.

Кечанинг ўзида «Сардоба» сув омборидан сув чиқиш ҳодисаси тўхтаганлиги ҳақида маълум қилинди . Сардобада содир бўлган сув тошқини вилоятнинг бошқа ҳудудларида кузатилмаган.


Сўнгги хабарлар