Ўзбекистоннинг пахтачилик тажрибаси Қозоғистонда қизиқиш уйғотмоқда

None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг пахтачилик ва иссиқхоналарни ривожлантириш тажрибаси Қозоғистонда қизиқиш уйғотмоқда. Бу ҳақда AgroWorld Uzbekistan халқаро кўргазмаси доирасида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абулхаир Тамабек қозоғистонлик журналистларга берган интервюсида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Қозоғистон компанияларининг қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ишида иштирок этишидан асосий мақсад тадбирда кенг намойиш этилаётган янги йўналишлар, технологиялар ва ускуналар билан яқиндан танишишдир.

photo

– Ўзбекистон билан пахтачилик соҳасида ҳамкорлик қилиш, жумладан, пахтанинг янги навларини танлаш бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш истиқболли йўналишлардан биридир. Бундан ташқари, иссиқхоналарнинг қарийб 80 фоизи Ўзбекистон билан чегарадош ва иқлим шароити бир хил бўлган Сариағаш вилоятида жойлашганини инобатга олиб, иссиқхоналарни ривожлантириш бўйича тажриба алмашишни йўлга қўйишни режалаштирганмиз, – деди вазир ўринбосари.

photo

15-17 март кунлари «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазмалар мажмуасида AgroWorld Uzbekistan XVIII халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда. Кўргазмада Австрия, Беларусь, Бельгия, Буюк Британия, Германия, Дания, Иордания, Эрон, Испания, Италия, Қозоғистон, Хитой, Жанубий Корея, Нидерландия, Польша, Россия, Сербия, Словения, Туркия, Ўзбекистон каби 20 мамлакатдан 172 компания ва брендлар иштирок этмоқда.

photo


Сўнгги хабарлар