Ўзбекистоннинг олтита вилоятига Қозоғистоннинг Самарқанддаги Бош консуллиги хизмат қилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистоннинг олти вилояти Қозоғистоннинг Самарқанддаги янги дипломатик ваколатхонасининг консуллик округига киради. Бу ҳақда бугун муассасанинг расмий очилиш маросимида Бош консуллик раҳбари Азамат Аубеков Kazinform мухбирига берган интервьюсида маълум қилди.

«Қозоғистон Республикасининг Самарқанд шаҳрида Бош консуллигини очиш тўғрисида фармонни Давлат раҳбари 2020 йил сентябрь ойида имзолаган. Танлов тасодифан Самарқандга тушди, чунки у нафақат Ўзбекистоннинг марказий қисмида, балки бутун Марказий Осиёда жойлашган. Ушбу шаҳар барча автомобил йўллари чорраҳасида жойлашган бўлиб, замонавий Ўзбекистоннинг гавҳари бўлиб, катта маданиятга ва тарихга эга», - деди қозоғистонлик дипломат.

Самарқанд шаҳридаги дипломатик ваколатхонанинг фаолияти консуллик ва ҳуқуқий масалаларни ҳал қилиш ҳамда маҳаллий ҳокимият идоралари билан ўзаро алоқалар, иқтисодий, сайёҳлик ва сармоявий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича аниқ вазифаларга эга бўлган Қозоғистон-Ўзбекистон муносабатларига туртки беришга мўлжалланган.

«Яқин келажакда ҳудуд аҳолиси миллиондан ортиқ кишини ташкил қилади, бу барча йўналишларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сармояларни жалб қилиш учун қўшимча рағбат бўлиб хизмат қилади. Бош консулликнинг консуллик округига Самарқанд вилоятидан ташқари Жиззах, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси киради. Одамларда тўпланиб қолган муаммолар жуда кўп, яқин вақтгача бизнинг ватандошларимиз кўплаб масалалар бўйича Тошкентга боришлари керак эди», - дея таъкидлаб ўтди Азамат Аубеков.

Бош консулнинг қўшимча қилишича, ваколатхонанинг расмий очилишидан олдин тест режимида ишлаган, параллел равишда маълумотлар базалари ва компьютер ускуналарини ўрнатиш ишлари олиб борилган. Бугундан бошлаб дипломатик ваколатхона тўлақонли иш бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, бугун Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Республикаси Бош консуллигининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Дархан Сатибалди ва Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирок этишди.


Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар