Ўзбекистоннинг олис ҳудудларида 5G стандартида янги база станциялари ўрнатилади

None
TASHKENT. Kazinform - АОКАда «Ўзбектелеком» АК ахборот хизмати раҳбари Темур Мамажонов иштирокида ўтказилган брифингда олис ҳудудларда 5G стандартида янги база станциялари ўрнатилишини маълум қилинди. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, компанияга жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида жами 5 минг 403 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 2 фоизи телекоммуникация хизматлари учун тўловлар ва биллинг масалалари, 7 фоизи телекоммуникация хизматларининг сифати бўйича бўлса, 91 фоизини телекоммуникация тармоқларига уланиш ва инфраструктура, яъни умумий фойдаланишдаги телефон тармоғига уланиш, телефон ўрнатиш, симли интернет тармоғига уланиш ва жойларда мобил алоқа таянч станцияларини ўрнатиш масалаларига тўғри келмоқда.

Мазкур масалаларни ижобий ҳал этиш учун компания томонидан Huawei, ZTE компаниялари билан йирик инвестициявий лойиҳалар бўйича келишувга эришилгани таъкидланди. Лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида мамлакатда телекоммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш ва олис ҳудудларни ҳам интернет тармоғи билан маъминлаш учун республика бўйлаб 3G/4G/ стандартидаги 2 минг 255 та янги база станциялари, 5G стандартидаги 388 та янги база станциялари ўрнатилиши, 3 минг 216 тa 3G/4G база станцияларини кенгайтириш режалаштирилган.

Лойиҳанинг иккинчи босқичида эса 795 та 3G/4G ва 325 та янги 5G стандартидаги таянч станциялари ўрнатиш ҳамда 1 минг 495 та 3G/4G база станцияларини янгилаш режаси мавжуд.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар