Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 7,5 млрд долларга етди

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – 2022 йил якунига кўра, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан ташқи савдоси ҳажми 17,2 фоизга ошиб, 7,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, бу кўрсаткич мамлакат умумий савдо айланмасининг 15 фоизини ташкил этган.

Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига экспорти 3,1 миллиард долларни (ўсиш 15,4 фоиз), импорти эса 4,4 миллиард долларни (ўсиш 18,6 фоиз) ташкил этди.

2022 йилнинг январ-декабр ойларида Ўзбекистоннинг Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 4,6 миллиард долларни (17,9 фоиз ўсиш), экспорт ҳажми 1,4 миллиард долларни, импорт ҳажми эса 3,2 миллиард долларни ташкил этди.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 1,3 миллиард долларни (32,1 фоизга ўсди), экспорт ҳажми 979,3 миллион долларни, импорт ҳажми 280,7 миллион долларни ташкил этди.

Туркманистон билан ташқи савдо айланмаси 926,3 миллион долларни (2,7 фоизга ўсди), экспорт ҳажми 194,8 миллион долларни, импорт ҳажми 731,5 миллион долларни ташкил этди.

Тожикистон билан ташқи савдо айланмаси 674,4 миллион долларни ташкил этди (ўсиш 11,4 фоиз). Экспорт ҳажми 519,9 миллион долларга, импорт ҳажми 154,5 миллион долларга етди.

Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасида Қозоғистон энг катта улушга эга – 62 фоиз. Қирғизистон 17 фоиз, Туркманистон 12 фоиз, Тожикистон 9 фоиз.


Сўнгги хабарлар