Валюталар курси:
    usd/kzt 431.41 eur/kzt 452.94

    rub/kzt 6.92 cny/kzt 63.83
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасининг янги биноси очилди

6 Декабрь 20:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонасининг янги қурилган биносига ташриф буюрди, деб хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат президентлари Ўзбекистон элчихонаси янги биносининг очилиш маросимида иштирок этдилар. Элчихона биноси Нур-Султан шаҳридаги Тауелсиздик шоҳ кўчасида, Ҳазрат Султон масжиди яқинида жойлашган.

Тасма кесиш маросимидан сўнг Президент оркестри икки давлат мадҳияларини ижро этди. Кейин Қасим-Жомарт Тоқаев ва Шавкат Мирзиёев элчихонанинг янги биносини кўздан кечирди.

Учрашув якунида Қозоғистон Президенти Фахрий меҳмонлар дафтарига имзо чекди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар