Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ёдгорликларига виртуал саёҳат - фоторепортаж

None
None
TASHKENT. Kazinform - Тошкентда «Ўзбекистон маданий мероси - Янги Ренессанс пойдевори» V халқаро конгресси доирасида «Замонавий илмда 3D технологиялари» кўргазмаси ва Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарлари ёдгорликларига виртуал саёҳат очилди , деб хабар беради Kazinform махсус мухбири.

Тадбир меҳмонлари қадимий Шаҳрисабз, Хива, Бухоро ва Самарқанд меъморий ёдгорликларига виртуал саёҳат қилиш имкониятига эга.

Кўргазмада тарихий меъморий ёдгорликларнинг 3D моделлари-Биби-хоним, Регистон, Гўри Амир, Шоҳи-зинда, Aл Бухорий мажмуаси, Aрк қалъаси, минораи Калон, Улуғбек расадхонаси, Aмир Темур ҳайкали намойиш этилди.


Aрхитектура объектлари 3D-принтерда махсус пластмассадан моделлаштирилган. Моделлар тарихий маълумотлар ва чизмалар ёрдамида ёдгорликларнинг тикланган, асл қиёфасини намойиш этади.


Мутахассисларга тарихий объектларнинг барча улуғворлигини асл қиёфасида кўрсатиш вазифаси юкланган ва моделларнинг монохром ранги бу ёдгорликларнинг аҳамиятини таъкидлайди.


Экранларда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига виртуал саёҳат видеолари намойиш этилади. Шундай қилиб, меҳмонлар битта хонадан чиқмасдан, Ўзбекистоннинг энг атмосферали ва гўзал жойларига ҳаяжонли виртуал саёҳат қилишлари мумкин.








Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар