13:30, 15 Сентябр 2021 | GMT +6
Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳолати қандай
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг 8 ойдаги иқтисодий ҳолати акс этган маълумотларни эълон қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:
саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 109,2 %;
қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 102,0 %;
чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 109,1 % ;
хизматлар ҳажмининг ўсиш суръати – 120,3 %;
ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 101,6 %;
экспортнинг ўсиш суръати – 79,9 % ;
импортнинг ўсиш суръати – 120,9 %;
мамлакатда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 527 853 та.