Валюталар курси:
    usd/kzt 476.01 eur/kzt 490.15

    rub/kzt 7.81 cny/kzt 70.64
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Ўзбекистоннинг Хива шаҳри – 2024 йил Ислом дунёсининг туризм пойтахти бўлди

29 Июнь 08:56

TASHKENT. Kazinform – Ислом ҳамкорлик ташкилотининг XI сессияси доирасида илк бор Ўзбекистон шаҳарларидан бири – Хива 2024 йил «Ислом дунёсининг туризм пойтахти» деб эълон қилинди. Бу ҳақда ЎР Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди, деб хабар беради Kazinform xs.uz таяниб.

Ушбу номинациясига 5 та шаҳарлар номзоди қўйилганди:

-Даби (БАА);

-Шанлиурфа (Туркия);

-Лаос (Нигерия);

-Душанбе (Тожикистон);

-Хива (Ўзбекистон).

Хива шаҳрининг тарихий қиёфаси тикланиши, реставрация ва консервацияга оид амалга оширилган ишлар, қолаверса, электр устунларнинг демонтаж қилингани, сайёҳларнинг катта оқимини қабул қилиш учун яратилган шароитлар, инфратузилманинг яхшилангани, 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши ҳамда бутик-отель ва ҳостеллар қурилиши фаол давом этаётгани алоҳида қайд этилди.

Бундан ташқари, туризм ва унга ёндош соҳалар тадбиркорлари учун яратилган қулай шароитлар юқори баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, ИҲТ доирасида 2023 йил учун маънавият ва сайёҳлик маркази сифатида Туркиянинг Шанлиурфа шаҳри деб топилди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар