Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2022 йилда 33,5 млрд долларгача ошиши кутилмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистоннинг умумий давлат қарзи 2022 йил якунида 33,5 миллиард доллар, ёки ЯИМга нисбатан 45,2 фоиз миқдорида бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Молия вазирлиги эълон қилган «Фуқаролар учун бюджет 2022» лойиҳасига таяниб хабар беради.

Лойиҳага кўра, 2021 йилда умумий давлат қарзи даражаси 28,2 миллиард долларни — ЯИМга нисбатан 41,5 фоизни ташкил этиши кутилмоқда. Бу иқтисодиётнинг тез тикланиши натижасида ўтган йилда прогноз қилинган 44,5 фоиздан бирмунча камроқ.

Маълумотга мувофиқ умумий давлат қарзи, миқдорининг ўсишига қарамай, макроиқтисодий барқарорлик учун хавфсиз даражада қолмоқда. Халқаро амалиётда макроиқтисодий барқарорлик учун ЯИМнинг 60 фоизини ташкил этадиган давлат қарзи хавфсиз ҳисобланади.

Таъкидланишича, келгуси йилда кутилаётган умумий давлат қарзининг 33,5 миллиард долларидан давлат ташқи қарзи 30,4 миллиард долларни (40,7 фоиз) ташкил этади. Шундан 23,5 млрд доллар – Ўзбекистон номидан, 6,9 млрд доллар — Ўзбекистон кафолати остида жалб қилинган қарз маблағлари.

Сўнгги хабарлар