Ўзбекистоннинг бир қанча ҳудудларида чанг бўрони кузатилди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – 4 ноябр куни Ўзбекистонда шамол туфайли тупроқнинг ўта қуруқ устки қатлами кўтарилиб, айрим ҳудудларда кўриш масофаси 500-1000 метргача пасайган, чанг ва қум бўронлари пайдо бўлган. Чанг миқдори белгиланган миқдорлардан 5 баробарга ошган, деб хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.

Бундай ҳолат Тошкент ва Сирдарёда кузатилган.

Ўзгидрометеорология хизматининг маълум қилишича, 4 ноябр куни кечқурун Тошкент шаҳрида кузатилган чанг-тўзонли туман кучли шамоллар натижасида тупроқнинг қуруқ устки қатламининг кўтарилиши натижасида юзага келган.

4 ноябр куни Уралдан совуқ ҳаво оқимлари Ўзбекистон ҳудудига кириб келди. Совуқ фронт зонасида шамол тезлиги 12-15 м/с гача, Бухоро, Навоий ва Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 20-25 м/с гача кучайган.

«Кучли шамоллар натижасида тупроқнинг устки қатлами кўтарилиб, республикамизнинг айрим ҳудудларида кўриш 500-1000 м гача пасайган, чанг ва қум бўронлари кузатилган. Ҳаводаги чанг миқдори белгиланган миқдордан 5 бараварга кўп бўлган», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар