Ўзбекистонликларни Германияга ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида вазир Н.Хусанов ҳамда «OPASCA GmbH» компанияси вакиллари иштирокида видеоконференц алоқа шаклида учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда Kazinform агентликнинг матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Учрашувда Ўзбекистонда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун яратилган имконият ва имтиёзлар, хусусан, касб ва чет тилларига ўқитиш, хорижда ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилиб, ўзбекистонликларни Германияда ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинганлиги айтилмоқда.

Таъкидланишича, учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари ҳамда «OPASCA GmbH» компанияси ўртасида ўзбекистонликларни Германияга ташкиллаштирилган тарзда ишга жалб қилиш бўйича шартнома имзоланди.

Мазкур шартнома доирасида фуқароларни тиббиёт соҳасининг ҳамширалик йўналиши бўйича ишга юбориш кўзда тутилмоқда.

Сўнгги хабарлар