Ўзбекистонликларга Янги йилни оила даврасида кутиб олиш тавсия этилди

None
None
ТASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Ҳукумати мамлакат аҳолисини карантин чораларига риоя қилган ҳолда Янги йилни тор оила даврасида нишонлашга чақирди, деб хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

«Aҳолининг саломатлигини таъминлаш ва мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлигини сақлаш мақсадида фуқароларга имкон қадар янги 2022 йил учун байрам тадбирларини оила аъзолари билан ўтказиш тавсия этилсин», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясининг янги «омикрон» штамми кириб келишининг олдини олиш мақсадида мамлакатга кириб келаётганлар учун бир қатор янги карантин чекловлари қабул қилинган эди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар