Ўзбекистонликлар Жаҳон Кубоги ва Карлес Пуйолни Тошкентда кўриш имконига эга бўлади
19 Май 21:05

Ўзбекистонликлар Жаҳон Кубоги ва Карлес Пуйолни Тошкентда кўриш имконига эга бўлади

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонлик мухлислар Жаҳон Кубоги ва афсонавий футболчи Карлес Пуйолни Тошкентда кўриш имконига эга бўлади, дея хабар беради Kazinform Sports.uzга таяниб.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўтказиладиган йилда Ўзбекистон «FIFA World Cup Trophy Toyr by Coca-Cola» лойиҳасини ўзида қабул қилишади. Йил якунида ўтказиладиган Мундиал олдидан Ўзбекистон ушбу тарихий кубок саёҳат қиладиган дунёнинг 51 мамлакатларидан бирига айланди.

2022 йил ўзбек футболи учун катта аҳамият касб этади. Чунки бу йил кўплаб мухлисларни руҳлантирадиган ва қувончига сабаб бўладиган футбол Ўзбекистонга кириб келганининг 110 йиллиги нишонланмоқда.

FIFА, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси ҳамда Cоcа-Cоlа мухлислар учун ана шундай фестивал ташкил этиш, футбол бўйича Жаҳон кубогини кўриш имкониятини тақдим этиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик қилади. 6 июн куни Кубок тақдимотида шунингдек, Жаҳон чемпионлари Кристиан Карамбё ва Карлес Пуйоль иштирок этиши кутилмоқда.

Янгиликлар

Архив