Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққан
28 Ноябрь, 14:32

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 ноябр ҳолатига 4,4 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.
Маълум қилинишича, Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:
— Қирғиз Р. – 2151,8 минг нафар;
— Қозоғистон – 870,0 минг нафар;
— Тожикистон – 615,2 минг нафар;
— Туркия – 264,0 минг нафар;
— Россия – 210,3 минг нафар;
— БАА – 98,0 минг нафар;
— Саудия Арабистони – 54,7 минг нафар;
— Миср – 31,9 минг нафар;
— Жанубий Корея – 19,2 минг нафар;
— АҚШ – 13,9 минг нафар;
— Ҳиндистон – 8,5 минг нафар;
— Грузия – 7,8 минг нафар.
Теги:
Мавзуга оид
Оммабоп