Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кун дам олиши мумкин

Фото:
TASHKENT. UzA-Kazinform - ЎР Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг маълум қилишича, Рамазон ҳайити муносабати билан барча ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун — 22-24 апрель саналарида дам олиши мумкин, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар дам олиш кунлари:

22-апрель —шанба;

23-апрель — якшанба;

24-апрель — душанба (кўчирилган дам олиш).

Яъни, 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрель — шанба эса иш куни бўлади.

Агар 22 апрель — шанба Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрель — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.

Фото: ЎзА

Сўнгги хабарлар