+7 (701) 759 90 19
USD 437.20 EUR 475.32
RUB 5.79 CNY 61.94
Янгиликлар

Ўзбекистонлик талабалар Нурсултон Назарбоев кутубхонасига ташриф буюришди

11 Февраль 12:31
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонлик талабалар Нурсултон Назарбоев кутубхонасига ташриф буюришди

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистонлик талабалар Қозоғистон Республикаси Биринчи Президенти – Елбасы кутубхонасига ташриф буюришди, деб хабар беради Kazinform кутубхона расмий сайтига ҳавола қилиб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 472га етди Ўзбекистонда яна 60 одамдан коронавирус инфекцияси аниқланди Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 397га етди

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабалари Нур-Султан шаҳрига Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университетида ўқиш учун келишган. Меҳмонлар учун илк кунлари пойтахтни таништириш мақсадида экскурсия ташкил этиб берилди. Назарбоев марказига бориш экскурсия дастуридан алоҳида ўрин эгаллади. Қардош юртдан келган меҳмонлар Елбасы кутубхонасининг асосий экспозицияларини томоша қилиб, Қозоғистон тарихи билан танишди.

Юртимизга илк маротаба ташриф буюрган Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти 3-курс талабаси Юнус Султоновнинг айтишича, Қозоғистон олий ўқув юртларининг катта суръат билан рақамлаштирилиши ўзбекистонлик кўплаб битирувчиларни қизиқтириши мумкин.

«Қисқа муддат ичида Қозоғистон жуда катта таассурот қолдирди. Айниқса, сеҳри ўзгача ушбу бинонинг улуғворлиги сезилади. Иншоотнинг Норман Фостернинг йирик лойиҳаси эканлигини билардим. Бу ердаги инновацион мониторлар, айниқса, Биринчи Президент Н.А.Назарбоевнинг оилавий альбомини «варақлаб кўриш» имконини берувчи экранга жуда қизиқдим», - деди у.

Меҳмонлар Қозоғистонга Нукус давлат педагогика институти қозоқ тили ва адабиёти кафедраси мудири Ристи Муратова бошчилигида келган.

«Ўн саккиз нафар талабани олиб келдик. Улар Л.Н.Гумилев номидаги Евроосиё Миллий университетидаги таълим жараёнидан жуда мамнун. Бу ерда ривожланиш учун катта имкониятлар мавжуд. Елбасы кутубхонаси катта таассурот қолдирди. Бугунги кунда Қозоғистоннинг равнақ топишида Нурсултон Назарбоевнинг ўрни бебаҳодир», - дейди педагог.

Нукус давлат педагогика институтига қорақалпоқ халқининг буюк фарзанди, ХIХ асрда яшаб ижод қилган шоир Ажиниёз номи берилган. 1934 йилда ташкил этилган институт Ўзбекистондаги энг ёши улуғ таълим даргоҳларидан биридир.


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив