+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Ўзбекистонлик полвонлар Туркистонда халқаро турнирда қатнашмоқда

25 Ноябрь 19:27
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонлик полвонлар Туркистонда халқаро турнирда қатнашмоқда

TÚRKİSTAN. Kazinform – Бугун Туркистонда таниқли қозоқ курашчиси Ҳожимукан Мунайтпасулининг 150 йиллигига бағишланган қозоқ кураши бўйича анъанавий халқаро турнир бошланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Лионель Месси 2021 йилги  «Олтин тўп»ни қўлга киритди Теннис бўйича Дэвис кубоги: Қозоғистоннинг чорак финалдаги рақиби аниқланди Қозоғистон батут гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида олтин медални қўлга киритди

Мусобақа очилишида Ҳожимукан ҳақидаги телефильм томошабинларга намойиш этилди.

Бундан ташқари, барча спортчиларга машҳур полвон ҳақидаги китоб совға қилинди ва тарихий музейга ташриф буюрди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Сакен Қалқаманов қозоқ кураши жаҳон даражасида ривожланиб бораётганини таъкидлади.

Турнирга халқаро тоифадаги спорт устаси, Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий Ҳожимукан Мунайтпасулининг набираси Шаттиқ Ҳожимукан келди.

Ботир бобонинг авлодлари тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирди.

Бу йилги мусобақада Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистондан 200 нафардан ортиқ полвон иштирок этмоқда.

Бўз гиламда ўз иқтидори билан танилган энг кучли полвонлар орасидан бош соврин соҳибига темир от топширилади.


Муаллиф: Айнур Ақбаева



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив