Ўзбекистонлик қария 21 йил давомида Қозоғистонда ҳужжатсиз юрган

None
ATYRAÝ. Kazinform – Қозоғистоннинг Атирау вилоятида 21 йилдан бери ҳужжатсиз яшаб келаётган ўзбекистонлик кекса қария аниқланди. Шахси аниқлангач, хорижлик фуқаро ўз мамлакатига қайтарилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоятнинг полиция департемнти матбуот хизмати хабар беришича, 20 январдан буён «Мигрант» фавқулодда профилактика тадбири ўтказилмоқда.

«Тадбир давомида Атирау шаҳар ПБ 2 сонли полиция бўлимининг участка инспектори Нурсултан Кенесов ҳужжатсиз юрган 72 ёшли хорижлик фуқарони аниқлади. Ўзбекистон Республикаси фуқароси Қозоғистонга 2000 йилда келган. Қозоқ аёли билан оила қурган. Эр-хотиннинг беш фарзанди бор. Хорижийнинг сўзларига кўра, у ўша йилларда ҳужжат тайёрламоқчи бўлган. Бироқ у барча керакли ҳужжатларни тақдим эта олмаган», — дейилади департаментнинг матбуот хизмати хабарида.

Ҳозирда Атирау шаҳар полиция бошқармаси миграция хизмати бўлими ходимлари ҳужжатларни йиғишган. Хусусан, 1951 йилда туғилган хорижлик шахсини аниқлаш ва ўз мамлакатига қайтариш учун Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги консуллигига тегишли ҳужжатлар рўйхатини юборган.

Эслатиб ўтамиз, Атирау вилоятида бедарак йўқолган Ўзбекистон фуқароси топилгани ҳақида хабар берган эдик. У Россиядан келаётган чет эл машинасидан тушиб, изсиз ғойиб бўлган. Фуқаронинг ғойиб бўлгани ҳақидаги хабар Мақат тумани полиция бўлимига 20 февраль куни соат 22:30 атрофида келиб тушган. Доссор қишлоғидаги ички ишлар бўлими ходимлари 21 февраль куни эрталаб соат 02:00 атрофида чет эл фуқаросини топдилар. Мақат туманидаги 469 сонли темир йўл вокзали ёнида Ўзбекистон Республикасида туғилган шахс аниқланди.

Муаллиф: Бек Мустафа


Сўнгги хабарлар