Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Ўзбекистонлик боксчи Олимпиада ўйинлари олтин медали соҳиби бўлди

8 Август 14:50

TOKYO. Kazinform – Токио Олимпиадасидаги Ўзбекистон жамоаси байроқдори Баҳодир Жалолов (+91) олтин медал соҳиби бўлди, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Боксчи Баҳодир Жалолов финалда америкалик Ричард Торресга қарши рингга кўтарилди. Беллашувнинг иккинчи раундида рақибини нокдаун ҳолатига туширишга муваффақ бўлди. Учинчи раундни ҳам ўз фойдасига ҳал қилган Баҳодир Жалолов «Токио–2020» Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, боксчилар шу вақтга қадар 2019 йилги жаҳон чемпионати чорак финали доирасида учрашганди. Ўшанда Баҳодир Жалолов Ричард Торресни нокаутга учратган эди.

Баҳодир Жалолов финалгача бўлган йўлда озарбайжонлик Магомед Абдуллаев, ҳиндистонлик Сатиш Кумар ва британиялик Фрейзер Кларкни мағлуб этди.

Ўзбекистон спортчилари «Токио–2020» Олимпия ўйинларида 3 та олтин, 2 та бронза медали билан ўттиз биринчи ўриндан жой олишди. Бу Марказий Осиёда энг яхши кўрсаткич бўлди.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар