Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 26 ноябр куни АҚШда навбатдаги жангини ўтказади

None
TASHKENT. Kazinform - Токио олимпиадаси ғолиби, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов ўзининг профессионал боксдаги навбатдаги жангини 26 ноябр куни АҚШда ўтказади. Бу ҳақда Kazinform UzАга таяниб забар беради.

Маълум қилинишича, боксчи шу куни АҚШнинг Калифорния штати Карсон шаҳрида ташкил этиладиган профессионал бокс оқшомида америкалик Кёртис Харперга қарши 10 раундлик жангда қатнашади.

Баҳодир Жалолов профессионал боксда 11 та жанг ўтказиб, барчасида рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган.

Унинг бўлажак рақиби Харпер эса 22 та жанг ўтказган ва уларнинг 14 тасида ғалабага эришган (9 та нокаут). 8 та жангда имкониятни бой бергани маълум.

Карсон шаҳрида ўтадиган бокс кечасининг марказий жангида Регис Прогрейс ва Хосе Зепеда WBC камари учун баҳслашиши таъкидланмоқда.

Фото: UzA


Сўнгги хабарлар