Ўзбекистонлик аёл Қозоғистонда икки фарзандини сотиб юборди

None
ASTANA. Kazinform - Бола савдоси билан шуғулланганлиги учун Қорақалпоғистон Республикасининг (Ўзбекистон) 31 ёшли фуқароси Орал шаҳрида ўз икки фарзандини сотганлиги учун қўлга олинди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон полицияси ёш аёл 2018 ва 2019 йилларда туғилган икки фарзандини сотганини аниқлади.

«Биринчи факт 2018 йил июнь ойида юз берган. Аёл янги туғилган фарзандини Атирау вилоятидан бўлган эр-хотинга ноқонуний фарзандликка олиш учун ноқонуний равишда берган. Иккинчи факт эса, у 2022 йил декабрь ойида уч ёшли қизини ораллик эр-хотинга 1 миллион тенгега сотиб юборган», - деди ҚР ИИВ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Қанат Нурмағамбетов онлайн брифингда.

Унинг таъкидлашича, мазкур ҳолатлар Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига мувофиқ («Вояга етмаганлар савдоси») қайд этилган.


Сўнгги хабарлар