+7 (701) 759 90 19
USD 424.99 EUR 504.21
RUB 5.81 CNY 65.66
Янгиликлар

Ўзбекистонга янги «Аfrosiyob» тезюрар поезди олиб келинмоқда

22 Июль 10:40
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонга янги «Аfrosiyob» тезюрар поезди олиб келинмоқда

TASHKENT. UzA-Kazinform- «Аfrosiyob» замонавий поезди Россиядан Ўзбекистонга қараб йўл олди, дея маълум қилди «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ матбуот хизмати, деб хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистон Президентлик сайловида иштирок этадиган илк номзод маълум бўлди Ўзбекистонда ҳар куни 300 мингдан ортиқ одам коронавирусга қарши эмланади Қозоғистон Ўзбекистонга қурилиш нархлари тизимини яхшилашга ёрдам беради

Жорий йилнинг 30 июнь куни Испаниянинг Бильбао портидан 2 та локомотив ва 11 та вагон, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон ортилган кема июль ойининг биринчи ўн кунлигида Россиянинг Санкт Петербург портига етиб келган эди.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда мазкур замонавий поездни Ўзбекистонга олиб келишга ҳозирлади. 2021 йил 20 июль куни «Afrosiyob» поезди Санкт Петербург шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўлга чиқди.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бундан 10 йил илгари, 2011 йилда Ўзбекистонга биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи «Afrosiyob» поезди олиб келинган эди.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив