Валюталар курси:
    usd/kzt 460.43 eur/kzt 501.04

    rub/kzt 6.65 cny/kzt 67.89
Об-ҳаво маълумотлари:
Астана-10-12℃

Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича Қозоғистон етакчилик қилмоқда

25 Октябрь, 15:17

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг тўққиз ойи якунларига кўра, Қозоғистон Ўзбекистонга озиқ-овқат етказиб бериш бўйича етакчилик қилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-сентябр ойларида Қозоғистон Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи асосий давлатлар рўйхатида биринчи ўринни сақлаб қолди. Белгиланган даврда Ўзбекистоннинг озиқ-овқат импортининг умумий ҳажмида Қозоғистон маҳсулотларининг улуши 36,2 фоизни ташкил этди.

Асосий талаб Қозоғистон буғдойига – 1,8 миллион тонна, унга – 280 минг тонна, арпага – 73 минг тонна, ўсимлик мойига – 65 минг тонна ва картошкага – 49,6 минг тоннага тўғри келади.

Энг яхши импорт қилувчилар бешлигига, шунингдек, Россия - 24% (умумий импортнинг), Бразилия - 14,7%, Беларусь - 4,3%, Покистон - 2,2% кирди.

Аввалроқ Ўзбекистонга импорт қилинадиган уннинг 95 фоиздан ортиғи Қозоғистон маҳсулотларига тўғри келиши хабар қилинганди.

Муаллиф: Мадибек Джанибеков


Муаллиф:

Ляззат Сейданова

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар