Ўзбекистонга озиқ-овқат экспорти бўйича Қозоғистон етакчилик қилмоқда

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон Қозоғистондан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини 1,5 баробарга оширди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, январ-март ойлари натижаларига кўра Қозоғистон умумий импорт ҳажмидаги 37,8 фоизлик улуши билан Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи асосий давлатлар рўйхатида биринчи ўринни сақлаб қолди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан Қозоғистон маҳсулотларини харид қилиш 1,5 баробарга ошиб, молиявий кўрсаткичларни 200,1 миллион доллардан 309,7 миллион долларга оширди.

Қўмита маълумотларига кўра, Қозоғистондан буғдой импорти 138 миллион доллардан 201,6 миллион долларга (1,4 баравар), буғдой уни 17,3 миллион доллардан 28,1 миллион долларга (1,6 баравар), маргарин ва аралаш ёғ 0,87 миллион доллардан 15,9 миллион долларга (18 баравар), гўшт 3,1 миллион доллардан 11,8 миллион долларгача (3,8 баравар), арпа импорти 1,3 миллион доллардан 6,7 миллион долларгача (5,1 марта) ошган.

Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилувчилар бешлигига, шунингдек, Россия (умумий импортнинг 25,1%и), Бразилия – 11,9%, Беларусь – 4,2% ва Покистон – 4,0% киради.

Аввалроқ, 2022 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги умумий товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард доллардан ошгани, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27 фоизга кўп эканлиги хабар қилинганди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар