+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар сони йил охиригача 47 миллион дозадан ошади

18 Октябрь 14:02
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонга олиб келинган вакциналар сони йил охиригача 47 миллион дозадан ошади

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонга жорий йилнинг октябрь ойида COVAX дастури доирасида Pfizer-BioNTech вакцинасидан 800 минг доза ва Sinovac вакцинасидан 1,7 млн. доза олиб келиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Kazinform Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар
«Спутник V» нинг «омикрон» штаммига қарши самарадорлигини ўрганиш учун уч ҳафта керак бўлади Қозоғистонда Pfizer вакцинаси билан қанча ўсмирлар ва ҳомиладор аёллар эмланди Саккиз млндан ортиқ қозоғистонлик CОVID-19га қарши эмланди

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маълумотига кўра, мамлакатнинг ўзида 15,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 ҳамда 633 минг дозадан ортиқ икки компонентли «Sputnik V» вакциналари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган.

Умумий ҳисобда 18,9 миллион дозадан ортиқ вакцина келгусида эмлаш жараёнларида қўллаш учун Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига етказилади.

Ҳозир Ўзбекистонда эмлаш бошланганидан бери 28 687 988 доза вакцина келтирилган бўлиб, йил охиригача бу кўрсаткич 47 миллион дозадан ошиши режалаштирилган.

Ушбу миқдор билан Ўзбекистон аҳолисининг 17,4 миллион нафарини тўлиқ эмлаш мумкин бўлади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив