Ўзбекистонга июнь ойида Қозоғистондан 178,1 минг турист ташриф буюрган

None
None
TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг июнь ойида 493,9 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 307,2 минг нафарга ёки 2,6 бараварга ошган.

Ўзбекистонга июнь ойида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган:

— Қозоғистон – 178,1 минг нафар;

— Қирғиз Р. – 123,3 минг нафар;

— Тожикистон – 113,2 минг нафар;

— Россия – 53,4 минг нафар;

— Туркия – 7,3 минг нафар;

— Германия – 2,2 минг нафар;

— АҚШ – 1,5 минг нафар;

— Корея – 1,7 минг нафар;

— Ҳиндистон – 1,5 минг нафар;

— Исроил – 1,1 минг нафар;

— Буюк Британия – 0,8 минг нафар;

— Беларусь Р. – 0,9 минг нафар;

— Франция – 0,6 минг нафар;

— Италия – 0,6 минг нафар;

— Испания – 0,4 минг нафар;

Сўнгги хабарлар