Ўзбекистонга бир ойда 330 минг тоннага яқин Қозоғистон уни ва буғдой экспорт қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил Қозоғистонда ғалла ва ун экспорти кўрсаткичлари юқори, деб хабар беради Kazinform Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Октябрь ойида Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси ва «Қазақстан темір жолы» АЖ маълумотларига кўра, Қозоғистон қарийб 862 минг тонна ғалла ва ун экспорт қилди.

Шундан 617 минг тоннаси буғдой, 164 минг тоннаси буғдой уни (235 минг тонна дон эквивалентида) ва 9,7 минг тоннаси арпадир.

Буғдой ва уннинг катта қисмини Ўзбекистон (327,6 минг тонна), Афғонистон (230,3 минг тонна) ва Тожикистон (150,5 минг тонна) сотиб олди. Арпанинг ҳаммаси анъанавий равишда Эронга экспорт қилинди.


Сўнгги хабарлар