Ўзбекистонга апрел ойида Қозоғистондан 81,2 минг нафар турист ташриф буюрган

Фото: None
TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг апрел ойида 269,2 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 181,4 минг нафарга ёки 3,1 бараварга ошган.

Ўзбекистонга апрел ойида энг кўп қайси давлатларнинг фуқаролари туристик мақсадда ташриф буюрган?

— Қозоғистон – 81,2 минг нафар

— Тожикистон – 69,9 минг нафар

— Қирғиз Р. – 69,1 минг нафар

— Россия – 29,3 минг нафар

— Туркия – 4,5 минг нафар

— Германия – 1,4 минг нафар

— Франция – 1,2 минг нафар

— Беларусь Р. – 1,2 минг нафар

— Корея – 0,9 минг нафар

— Буюк Британия – 0,8 минг нафар

— Испания – 0,7 минг нафар

— АҚШ – 0,7 минг нафар

— Италия – 0,5 минг нафар


Сўнгги хабарлар