+7 (701) 759 90 19
USD 423.91 EUR 497.37
RUB 5.82 CNY 65.59
Янгиликлар

Ўзбекистонга  АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси келтирилди

31 Июль 10:07
Баҳам кўринг:
Ўзбекистонга  АҚШдан 3 млн доза Moderna вакцинаси келтирилди

TASHKENТ. UzA - Kazinform - CОVАХ дастури доирасида Ўзбекистонга AҚШдан коронавирусга қарши 3 миллион 60 доза Moderna вакцинаси келтирилди. Бу ҳақда хабар беради Kazinform UzAга асосланиб.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда талабаларга ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби белгиланди Қозоғистон Саудия Aрабистонига QazVac вакцинасини етказиб беришни таклиф қилди Ўзбекистон август ойида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, АҚШнинг Алабама штатидан олиб келинган Moderna вакцинасининг 3 миллион 60 дозаси Ўзбекистонга гуманитар ёрдам тариқасида берилган.

Вакцина АҚШда ишлатиладиган учта асосий вакциналардан биридир. Шунингдек, АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказлари (CDC) маълумотларига кўра, Moderna вакцинаси COVID-19 инфекциясини йўқ қилишда 94 фоиздан кўпроқ самарали.

ЖССТ экспертлар гуруҳи вакцина вирусга қарши 94,1 фоиз самарали эканлигини айтиб, уни 18 ёшдан ошган барча аҳолига тавсия қилган. Бу вакцинани оддий музлатгичда ҳам сақлаш мумкин. Вакцинанинг икки дозасини 28 кунлик интервал билан қабул қилган одам бутунлай тузалиб кетади.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда вакциналарнинг умумий захираси 12 миллион 580 минг 60 дозани ташкил этди.

Шу жумладан: 370 минг доза Спутник V,

710 минг доза AstraZeneca,

8,5 миллион доза ZF-UZ-VAC2001,

3 миллион 60 доз Moderna вакцинаси мавжуд.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив