Ўзбекистонга 864 000 доза Sinovac вакцинаси олиб келинди

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонга 20 октябрь куни COVAX дастури доирасида Sinovac вакцинасининг 864 минг дозалик партияси олиб келинди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВ матбуот хизматига таяниб.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган жами вакцина 31 283 538 дозани ташкил қилмоқда.

Улардан:

— 1 594 480 дозаси AstraZeneca,

— 23 177 998 миллион дозаси ZF-UZ-VAC2001,

— 720 500 дозаси «Sputnik V»,

— 3 000 060 дозаси Moderna,

— 1 726 500 дозаси Pfizer/BioNTech,

— 1 064 000 дозаси Sinovac вакцинасидир.

Шундан 24 300 975 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланилган.


Сўнгги хабарлар