Ўзбекистонга 6 чи турдаги вакцина келтирилмоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида 8 октябрь куни соғлиқни сақлаш соҳасида битим имзоланди, деб хабар беради Kazinform ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизматига асосланиб.

Келишувга кўра, Туркия Ўзбекистонга COVID-19 га қарши 200 минг доза Хитойда ишлаб чиқарилувчи «Синовак» вакцинаси, шунингдек, 20 минг қути «Фавипиравир» дори препаратларини етказиб беради.

Қайд этилишича, битимни Ўзбекистон Республикаси номидан Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчиси Алишер Аъзамхўжаев, Туркия номидан эса соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Халил Элдемир имзолаган.

Ўзбекистонда ҳозирда 5 та турдаги: AstraZeneca, ZF-UZ-VAC2001, «Sputnik V», Moderna, Pfizer/BioNTech вакциналаридан фойдаланилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача Ўзбекистонда эмлаш жараёнларида 22 433 729 доза вакцина қўлланилган бўлиб, 5,1 миллион нафардан ортиқ аҳоли вирусга қарши тўлиқ эмланди.

Сўнгги хабарлар