Ўзбекистонга 2021 йилда 809 та электромобиль импорт қилинган
25 Январь 15:43

Ўзбекистонга 2021 йилда 809 та электромобиль импорт қилинган

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга 11 та хорижий давлатдан қиймати 16,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 809 та электромобиль импорт қилинган, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegramга таяниб.

Маълум қилишича, 2021 йилнинг январь-декабрь ойларида 11 та давлатдан 16,9 млн долларга тенг 809 та электромобиль импорт қилинган. Электромобиль импорти 2020 йилга нисбатан 679 тага ёки 6,2 бараварга ошган.

Шунингдек, 2021 йилда Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан электромобилларни импорт қилган:

Хитой – 724 та;

Туркия – 24 та;

АҚШ – 22 та;

Литва – 13 та;

Германия – 12 та;

Корея – 5 та;

Испания – 2 та;

Россия – 2 та;

Украина – 2 та;

БАА – 2 та;

Гонгконг – 1 та.

Янгиликлар

Архив