Ўзбекистонга 10 ойда 115,1 мингта телевизор импорт қилинган

2 Декабрь, 15:15
Ўзбекистонга 10 ойда 115,1 мингта телевизор импорт қилинган

TASHKENT. Kazinform - Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январ-октябр ойларида хориждан қиймати 31,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 115,1 мингта телевизор импорт қилинган. Бу ҳақда Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, телевизор импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 23,9 мингтага ошган.

Ўзбекистон 16 та давлатдан телевизор импорт қилганлиги таъкидланмоқда.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 10 ой мобайнида энг кўп телевизор импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 65,5 мингта;

— Россия – 45,3 мингта;

— Индонезия – 3,1 мингта;

— Польша – 597 та.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар