Ўзбекистондан Қозоғистонга ноқонуний пестицид олиб кирган фуқаро ушланди

None
None
TURKISTAN. Kazinform – «Қапланбек» божхона постида ноқонуний юклар ушланди. Декларацияланмаган маҳсулотларнинг умумий қиймати 2 млн тенгедан ошади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитасининг матбуот хизматига таяниб.

Текширув пайтида Ўзбекистондан Қозоғистонга келган автомашинадан Туркистон вилояти Давлат даромадлари департаменти ходимлари декларацияланмаган маҳсулотларни топган.

«Қозоғистон фуқароси «Препарат AKARA BIO» (акарицид) препарати билан чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган. Унда 4 литрли 50 та қадоқ препарат бор эди. Ноқонуний товарнинг умумий қиймати 1 млн 454 минг 545 тенгени ташкил этади», - дейилади хабарда.

Бир неча кун олдин, ушбу божхона постидан бошқа бир Қозоғистон фуқароси декларацияланмаган тамаки маҳсулотларини олиб ўтишга уринганда тўхтатилган. Ўзбекистонга бораётган унинг автомашинасидан божхона кўригида 600 дона «Heets» тамаки стиклари топилган. Аниқланишича, фуқаро ноқонуний товарни Россия Федерациясидан олиб келган.

Ушбу факт бўйича барча материаллар қўшимча тергов учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилди.
Сўнгги хабарлар