Ўзбекистондан Қозоғистонга қайси товарлар кўпроқ экспорт қилинади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг 8 ойи давомида Ўзбекистон Қозоғистонга қиймати 763,9 минг долларига тенг мебел маҳсулотларини экспорт қилди, деб хабар беради Kazinform Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сайтига таяниб.

«2020 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон томонидан чет элга экспорт қилинган мебел маҳсулотларининг умумий ҳажми 2 миллион долларни ташкил этди. Бу 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 841 минг долларга кўп. Сўнгги саккиз ой ичида мебел экспортининг энг катта улуши Қозоғистон (763,9 минг доллар), Қирғизистон (619,3 минг доллар), Тожикистон (294,2 минг доллар) ва Россия (146,6 минг доллар) ҳиссасига тўғри келди», - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, 8 ой давомида Ўзбекистондан Қозоғистонга экспорт қилинган чинни идишлари ва чинни буюмларнинг умумий миқдори 7,4 миллион долларни ташкил этди.

«2020 йилда Ўзбекистон 14 мамлакатга 11,6 миллион долларлик чинни идишлари ва чинниларни экспорт қилди. Уларнинг аксарияти Қозоғистон (7,4 миллион доллар), Туркманистон (1,9 миллион доллар), Тожикистон (976,5 минг доллар), Қирғизистон (589,7 минг доллар), Грузия (435,4 минг доллар) ва Россия Федерацияси (204,1 минг доллар) ҳисса қўшди», - дея маълум қилди ЎР Давлат статистика қўмитаси.

Бундан ташқари, 8 ой ичида Қозоғистон Ўзбекистонга 47,7 миллион литр бензин экспорт қилган.

«2020 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистон 90,1 миллион литр бензин импорт қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 87 миллион литрга кўпдир. Ўзбекистон энг кўп ёқилғини Қозоғистондан (47,7 миллион литр), Россиядан (36,5 миллион литр), Туркманистондан (5,6 миллион литр) ва Қирғизистондан (232,1 минг литр) сотиб олди», - дейилади хабарда.


Сўнгги хабарлар