Ўзбекистондан Қозоғистонга гиёҳванд моддалар олиб ўтмоқчи бўлган Россия фуқароси ушланди

None
SARYAGASH. Kazinform - Туркистон вилоятидаги «Жибек жоли» чегара постида гиёҳванд моддалар билан хорижлик қўлга олинди, дея хабар беради Kazinform Polisia.kzга таяниб.

Сариағаш тумани полиция бўлимига гиёҳванд моддалар контрабандасида гумон қилинган шахс ҳақида хабар келиб тушган.

Капелла исмли хизмат ити Ўзбекистондан Қозоғистон Республикасига ўтаётган йигитга эътибор қаратган. Чегарачилар зудлик билан воқеа жойига тергов гуруҳини чақирди.

Сариағаш тумани ПБ ходимлари томонидан аниқланган шахс Россия фуқароси бўлиб чиқди. Тезкор ходимлар гумонланувчини кўздан кечириш чоғида унинг ички кийимидан гиёҳвандлик моддаси олиб қўйилган. Олинган ашёвий далиллар экспертизага юборилди. Хулосага кўра, гашиш гиёҳвандлик моддаси бўлиб чиқди.

Мазкур факт Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 286-моддаси «Муомаладан чиқарилган ашёлар ёки муомаласи чекланган нарсаларни контрабанда қилиш» билан қайд этилган. Хорижлик фуқарога нисбатан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи ҳибсга олинган.

Сўнгги хабарлар