+7 (701) 759 90 19
USD 409.98 EUR 462.21
RUB 5.75 CNY 58.43
Янгиликлар

Ўзбекистондан Қозоғистонга 101 миллион тангалик тиббий гуманитар юклар келтирилди

30 Июнь 17:46
Баҳам кўринг:
Ўзбекистондан Қозоғистонга 101 миллион тангалик тиббий гуманитар юклар келтирилди

TURKISTAN. Kazinform – ҚР Миллий тадбиркорлар палатаси аралашуви билан Ўзбекистон Республикасидан умумий қиймати 101 миллион танга бўлган тиббий гуманитар юкларни Қозоғистоннинг бошқа ҳудудларига етказиб бериш масаласи ҳал қилинди, дея хабар беради Казинформ мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Ўзбекистонда республика миқёсида уч ҳафталик карантин жорий қилинади Қозоғистон ва Ўзбекистон сув тақсимлаш тўғрисидаги муҳим ҳужжатни имзолади «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши тезлаштирилади

Гуманитар юк аслида Туркистон шаҳрига шу йил 8 июнь куни етказиб берилган. Ўша пайтда Алмати ва Туркистонда карантин чоралари жорий этилгани сабабли, давлат идоралари ва корхоналарнинг фаолияти чекланган эди. Юкларни етказиб берган компаниянинг ҳужжатларида унинг гуманитар юк эканлигини ва тижорат мақсадларида ишлатилмаслигини тасдиқлайдиган сертификат бўлмаган.

«Ҳудудда коронавирус инфекциясининг тарқалишида тиббий асбобларга талаб юқори бўлганлиги сабабли, Тадбиркорлар палатаси, Туркистон вилояти соғлиқни сақлаш ва божхона хизмати бошқармаси вакиллари билан музокаралар ўтказди. Фавқулодда ёрдам натижасида гуманитар юкларни расмийлаштириш бўйича барча чоралар зудлик билан бажарилди», - дейди вилоят тадбиркорлар палатасининг тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва маъмурий тўсиқларни камайтириш департаменти мутахассиси Нурсултон Каримбаев.

«AIBI-AI» МЧЖ томонидан етказиб берилган гуманитар ёрдам юкларида 440 та касалхона каровати, 150 мингта тиббий ниқоб, 150 мингта бир марта ишлатиладиган қўлқоп, 2500 та ҳимоя костюми ва 1000 та термометр бўлган.


Муаллиф: Айнур Ақбаева

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив