Ўзбекистондан келган сув Туркистон вилоятида қандай объектларга зарар етказди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Мақтаарал туманининг сув босган аҳоли пунктларида етказилган зарар миқдори аниқланмоқда. Бу ҳақда бугун Туркистон вилояти ҳокими Ўмирзақ Шўкеев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Авария натижасида жами 845 та уй, 3 та мактаб, 5 та болалар боғчаси, 4 та тиббиёт муассасаси, 1 та маданият уйи ва 10 та дўкон сув остида қолди. Женис овулидаги кўприк ва 54,7 км республика, вилоят ва туман аҳамиятига эга йўллари сув остида қолди. Бундан ташқари, дастлабки маълумотларга кўра, 7 639 га экин майдони сув остида қолган. Чорвачиликдаги йўқотишлар ҳам аниқланмоқда. Айни пайтда ушбу харажатларни ҳисоблаб чиқмоқдамиз. Зарарнинг аниқ миқдори кейинроқ эълон қилинади», - деди вилоят раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва сув босган уйларнинг мулкини ҳимоя қилиш учун 8 та назорат-ўтказиш пункти ташкил этилган, 303 полициячи ва 53 та транспорт воситаси сафарбар этилган.

«Аҳоли пунктларини сув тошқини олдини олиш учун Нурли жол, Ўргебас, Иристи, Жантақсай аҳоли пунктларида тўғонлар барпо этилди, Фирдавси аҳоли пункти ҳудудида Мирзакент йўналиши бўйича коллектор ўрнатилди. Бундан ташқари, Мақтаарал тумани ҳудудидаги оқава сувлар тезда оқиб кетиши учун, Ўзбекистон Республикаси томонидан Жетисай тумани Қоғали қишлоғи яқинидаги Марказий Бетпақдала коллектори орқали автотрасса кўпригидан айланиб ўтадиган ўтиб канал қазилди», - деди Ўмирзақ Шўкеев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар