Ўзбекистондан Алмати шаҳрига яна бир мунтазам авиарейс йўлга қўйилди
14:21, 31 Март 2022
TASHKENT. UZA. Kazinform – «Uzbekistan airways» авиакомпанияси ташаббуси билан Наманган – Алмати – Наманган йўналишида янги мунтазам авиақатнов йўлга қўйилди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
Маълум бўлишича, «Uzbekistan airways» томонидан Наманган – Алмати – Наманган йўналишида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилди. Авиакомпаниянинг «А320» ҳаво кемасида Алматига биринчи парвоз 30 март куни соат 19:56 да 160 нафар йўловчи билан амалга оширилди.
Наманган шаҳридан учтган самолёт соат 23:45 да Қозоғистондан қайтиб келган. Қўшимча қилинишича, Наманган – Алмати – Наманган йўналишидаги мунтазам авиақатновлар ҳафтанинг чоршанба ва шанба кунлари йўлга қўйилади.