Ўзбекистондаги мобил алоқа абонентлари сони 27 миллиондан ошди

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси мамлакатдаги мобил алоқа абонентлари сонини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform қўмитанинг расмий Telegram-каналига таяниб.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йил 1 июль ҳолатига кўра, мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 27,5 млн. тани ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 фоизга ошган.

Шу жумладан, аҳолида 24 млн. 868,1 мингта абонентни ташкил этган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган.

Мамлакат аҳолисининг мобил алоқа билан таъминланганлиги ҳар 100 киши ҳисобига 72 бирликни ташкил этмоқда.

Сўнгги хабарлар