Ўзбекистондаги хусусий клиникаларга COVID-19га қарши пуллик вакцина билан эмлаш рухсат этилади

None
None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистондаги хусусий клиникаларга COVID-19га қарши пуллик вакцина билан эмлашни амалга оширишга рухсат берилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалига берган суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

«Хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлашади, аммо пуллик асосда. Уларнинг хизматларидан хавф гуруҳига кирмаган фуқаролар фойдаланиши мумкин ва вазифалари юқумли касалликларга қарши мунтазам эмлашни ўз ичига олмайдиган нодавлат тиббиёт муассасалари эмлаш ҳуқуқига эга бўладилар. Ҳар ҳолда, санитария-эпидемиология таъминотининг ҳудудий марказлари томонидан ташкилотларнинг эмлаш талабларига қандай жавоб беришини ҳисобга олган ҳолда махсус рухсат берилади», - деди Н. Отабеков.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда йирик шаҳарларда вакцина билан эмлаш 1 апрелдан бошланади, май ойида вилоят марказлари ва кичик шаҳарларда, июнь ойида қишлоқ жойларда давом этади.

Сўнгги хабарлар