Ўзбекистондаги аммиак заводида портлаш содир бўлди

None
ТASHKENT. Кazinform – Бугун эрталаб Тошкент вилоятидаги аммиак заводининг синтез бўлимида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Kazinform gazeta.uzга таяниб хабар беради.

«Сешанба куни соат 08:30 атрофида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги «Максам Чирчиқ» заводида аммиак-1 синтез бўлимида ёнғин содир бўлиб, натижада портлаш содир бўлди», — дейилади вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.

Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев мутасадди идораларга ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқ берди.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, воқеа жойида вилоят Фавқулодда вазиятлар департаменти раҳбарияти ва махсус техникалар ишламоқда.

Ёнғинни ўчириш ва бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Ҳозирда жабрланганлар ва ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.

Фото: toshvil.uz.


Сўнгги хабарлар