Ўзбекистонда зилзила ҳақида хабар берувчи мобил илова яратилди

Фото: Фото: images1.ynet.co.il
ТASHKENT. Кazinform – 2023 йил 1 декабрдан бошлаб Ўзбекистонда кучли зилзилаларни эрта огоҳлантириш миллий тизими босқичма-босқич фаоллаштирилади, деб хабар беради Каzinform мухбири Ўзбекистон Адлия вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

16 май куни Республика Президентининг «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудуди сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги тегишли қарори қабул қилинди.

Тизим доирасида Ўзбекистон ҳудудида ва қўшни давлатларда сейсмик фаолликни онлайн мониторинг қилиш тизимига уланган «Кучли зилзилалар ҳақида огоҳлантириш» мобил иловасини ишга тушириш режалаштирилган.

Мобил илова 5 магнитудали зилзила қайд этилганидан кейин бир неча сония ичида фойдаланувчиларга хабар юбориши керак.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков

Сўнгги хабарлар