Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Ўзбекистонда жами 24 млн дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина ишлатилган

19 Октябрь 15:42

TASHKENT. Kazinform – Оммавий эмлаш кампанияси доирасида Ўзбекистонда жами 24 миллион дозадан ортиқ вакциналар ишлатилган, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВга таяниб.

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 18 октябр куни Ўзбекистонда жами 240 105 дозада COVID-19 га қарши вакцинаси қўлланилди, шундан 88 868 киши биринчи дозани, 88 577 киши иккинчи дозани, 62 660 киши учинчи дозани олган.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистанда коронавирусга қарши жами 24 087 004 доза вакцинадан фойдаланган.

Вазирлик маълумотларига кўра, 12 861 301 киши I компонентни, 7 613 138 киши II компонентни ва 3 612 565 киши III компонентни олган.

Бугунги кунга келиб, Ўзбекистонда тўлиқ эмланганлар сони 5 789 691 кишини ташкил қилади.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар