Ўзбекистонда янги нодавлат телеканал иш бошламоқда

None
None
TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан мамлакатда яна бир янги нодавлат телеканал фаолиятини бошламоқда, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (ЎзЭОАВМА) муассислигидаги Renessаns TV телеканали жорий йилнинг апрель ойида ЎзЭОАВМА ташаббуси билан бир қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ишлаб чиқилган «Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ» медиа дастури доирасида ташкил этилмоқда.

Renessаns TV телеканали бугун, 1 сентябрдан тест режимида ўз эфирини бошлайди. Ҳозирча мамлакатнинг 70 фоиз ҳудудини қамраб олиши кўзда тутилган телеканал кейинчалик босичма-босқич бутун республика бўйлаб ўз медиа-маҳсулотларини тақдим этади.

ЎзЭОАВМА директори ўринбосари Р. Жабборовнинг айтишича, ассоциацияга аъзо 48 телерадиоканалнинг 13 тасини ҳудудлардаги нодавлат телеканаллар ташкил қилади. Renessаns TVнинг асосий мақсади ушбу телеканалларни ягона телевизон тармоққа бирлаштириш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдан иборат.


Сўнгги хабарлар