Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади

Фото: None
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда «Uzbekistan Airports» АЖ «Silk Avia» минтақавий шўба авиакомпаниясини ташкил этмоқда. Янги авиаташувчи парвозларни келгуси йилдан бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Kazinform «Uzbekistan Airports»га таяниб хабар беради.

Маълум қилинишича, янги авиакомпания 2022 йилдан парвозларни бошлашни режалаштирмоқда. «Silk Avia» авиакомпанияси 2021 йилнинг сентябрь ойида рўйхатга олинган. «Uzbekistan Airports» ва «HAS Aviation GT LLC» МЧЖ ўртасида минтақавий авиакомпанияни яратиш бўйича шартнома имзоланган.

«Биз бозорда ўзбекистонликлар учун арзон нархларда ички авиаташувларни таъминлайдиган авиакомпания ташкил этишни мақсад қилиб қўйдик. Яқин вақтгача Ўзбекистон шаҳарларини боғлайдиган тўғридан-тўғри қатновларнинг йўқлиги катта муаммо эди. Самарқанддан Хоразмга бориш учун йўловчилар Тошкент орқали учишлари керак эди. Бизнинг вазифамиз - ички ташувларни нафақат «point to hub» (пойтахтдан ҳудудларга), балки «point to point» (минтақалар орасида) модели асосида ҳам ташкил этишдир. 40 га яқин йўналишлар ва 70 кишига қадар йўловчи ташиш қувватига эга минтақавий самолётларни сотиб олиш режалаштирилган. Тарифлар темир йўл тарифларига мувофиқлаштирилади. Бу ички туризмни ривожлантиришга ва истеъмолчи учун авиачипталарнинг якуний қийматига ижобий таъсир кўрсатади», - дейди «Uzbekistan Airports» АЖ Бошқаруви раиси Раъно Жўраева.


Сўнгги хабарлар